23:12 / 09.04.2019
3 906

Алишер Саъдуллаев БМТ минбарида Ўзбекистондаги ёшлар сиёсати ҳақида гапирди

Алишер Саъдуллаев БМТ минбарида Ўзбекистондаги ёшлар сиёсати ҳақида гапирди
Фото: Ёшлар медиа маркази
Айни кунларда Ўзбекистон ёшлари делегацияси Нью Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида бўлиб турибди.

Куни кеча бу ерда Давлатимиз раҳбари томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурилган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ташаббусига бағишланган муҳокама ташкил этилди.

Фото: Ёшлар медиа маркази
Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсатидаги позицияси, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида БМТ минбарида туриб гапирди.

Шундан сўнг мамлакатимиз делегацияси Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Германия каби бир қатор давлатлар делегациялари билан икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Бугун мазкур мамлакатлар ёшлар ташкилотлари билан Ўзбекистон ёшлари иттифоқи ўртасида икки томонлама алоқаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, делегациямиз Ирландия, Португалия, Австрия, Норвегия, Дания каби давлатлар билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Саъдуллаев БМТ минбарида Ўзбекистондаги ёшлар сиёсати ҳақида гапирди