18:35 / 10.04.2019
3 573

Раҳбарлар учун янги китоб чиқарилди

Раҳбарлар учун янги китоб чиқарилди
Фото: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти томонидан «Ёш раҳбар энциклопедик луғати» чиқарилди. Бу ҳақда нашриёт телеграм-каналида хабар берилди деб ёзади "Хабар" нашри.

«Идеал раҳбар» тушунчаси йиллар сайин сайқалланиб, моҳиятан такомиллашиб бормоқда. Глобаллашув жараёнларига тобора фаол қўшилаётган, янгиланиш ва ўзгаришлар билан яшаётган Ўзбекистон учун бугун «универсал» раҳбарлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак.

Мактабда, университетда олинган билимнинг ўзи етарлимас бугун. Раҳбардан ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳалари бўйича маълумот ва ахборотга эга бўлиш талаб қилинади.

«Ёш раҳбар энциклопедик луғати»да давлат ва жамоат арбоблари чет эл дипломатик вакилларини қандай қабул қилиши кераклигидан тортиб, давлат сирларига нималар киришигача изоҳлаб берилибди. Шунга ўхшаш жуда кўп маълумотлар мужассам. Назаримизда, нафақат ёш раҳбарлар, балки сиёсатга қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун ҳам ажойиб қўлланма!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Раҳбарлар учун янги китоб чиқарилди