
UzNews.uz интернет нашри Сурхондарёда бўлаётган "Бахшилар фестивали"га либослар тўқиб берган тадбиркор ўнлаб кишилар томонидан даҳшатли даражада жароҳатланди деб маълумот берган.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ва кашта, миллий либослар безагини яратиш билан шуғулланувчи Анвар Ражабовнинг цехига бир неча нафар номаълум кишилар қўлларида бита, арматура ва бошқа темир бўлаклари билан келиб токи аянчли ҳолга келгунигача калтаклаганлар.
Тадбиркор яқинларидан бирининг "UzNews.uz" га маълум қилишича, бу худди "Аурум 898" тунгги клубида спортчи Жамшид Кенжаев калтаклангани каби ҳолат рўй берган, фақат бу ҳолатда Анвар Ражабов тирик қолган.
У шошилинч тарзда Чилонзор туманидаги шифохонага етказилган. У оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.