
Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро М.Т.нинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув олиб борилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда фуқаро М.Г. 2018 йилда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Т.ни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 11 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги кунда ушбу қўлга олинган шахс билан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар