07:13 / 13.04.2019
4 058

Тошкентда чўкаётган она ва унинг 3 қизини ИИББ собиқ ходими қутқариб қолди

Тошкентда чўкаётган она ва унинг 3 қизини ИИББ собиқ ходими қутқариб қолди
Фото: ИИББ
10 апрель куни Тошкентнинг Олмазор туманида Қичқириқ канали бўйлаб сайр қилиб юриб, уч қизи билан каналга тушиб кетган аёлни Тошкент шаҳар ИИББ собиқ ходими қутқариб қолди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилади.

Ҳодиса тахминан 10:30 лар атрофида Чимбой турар-жой массивида содир бўлган. 36 ёшли аёлнинг 7 ёшли кичик қизи дарахтдан довучча узаман деб сувга тушиб кетган. Уни қутқариш учун онаси ўзини сувга ташлаган. Аёлнинг 9 ва 14 ёшли қизлари ҳам ёрдамга шошилиб, сувга тушган. Кичик қизни соҳилга чиқариб қўйишган, аммо ўзлари чўка бошлаган ва одамларни ёрдамга чақирган.

Шу ердан ўтиб кетаётган бир эркак бақириқларни эшитиб, ёрдамга шошилган. Ўзини сувга отиб, чўкаётганларни қутқарган, сўнг тез ёрдам чақирган. Шифокорлар уларнинг аҳволини қониқарли деб топган.

Она-болаларни қутқарган эркак ИИББ собиқ ходими, майор, айни пайтда пенсияда бўлган Ҳусанбой Қурбонович Мансуров бўлиб чиқди. Аёл ва қизлари унга миннатдорлик изҳор этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда чўкаётган она ва унинг 3 қизини ИИББ собиқ ходими қутқариб қолди