09:30 / 15.04.2019
3 121

Қўшнисини 10 000 долларга "ухлатган" шахс қўлга олинди

Қўшнисини 10 000 долларга "ухлатган" шахс қўлга олинди
2019 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туман прокуратурасидан келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 23 июль куни Қора-қамиш 2/4-даҳада яшовчи Б.Х. Ўрозбоев кўчасида жойлашган автобус бекатида қўшниси Ҳ.Б.га Тошкент вилояти Тошкент тумани Ҳасанбой ҚФЙ ҳудудидан 5 сотих ер олиб беришликни айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс алдов йўли билан ундан 10 000 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ҳам қайтариб бермаган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Х. қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўшнисини 10 000 долларга "ухлатган" шахс қўлга олинди