23:09 / 16.04.2019
3 106

Шайхонтоҳур тумани солиқ «коррупцион ўчоғи» қандай пайдо бўлганди?

Шайхонтоҳур тумани солиқ «коррупцион ўчоғи»  қандай пайдо бўлганди?
Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда ноодатий ҳолатлар аниқланган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Таъкидланишича, «А» МЧЖ ҚК ва «Б» МЧЖ (корхона номлари таҳририятга маълум) ўртасида тузилган лизинг шартномасига асосан, «Б» МЧЖ томонидан «А» МЧЖ ҚКдан сотиб олинган жами 1.1 млрд. сўмлик мебель ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар жамланмаси учун 321.6 млн. сўмлик маблағлар тўлаб берилган.

«Б» МЧЖнинг «А» МЧЖ ҚК олдида қолган 848.3 млн. сўмлик лизинг ҳамда бюджет олдида 59.4 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги мавжуд бўлсада, Шайхонтоҳур тумани Давлат солиқ инспекцияси мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, «Б» МЧЖнинг гўёки солиқ ва бошқа қарздорлиги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи тақдимномани Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритишган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Бунинг натижасида суднинг ҳал қилув қарорига кўра «Б» МЧЖ тугатилиб, «А» МЧЖ ҚКнинг манфаатларига зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан Шайхонтоҳур тумани ДСИ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шайхонтоҳур тумани солиқ «коррупцион ўчоғи» қандай пайдо бўлганди?