
Фото: Instagram / Tokayev_online
Хонанда Димаш Кудайберген Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Димаш Кудайберген — Қозоғистоннинг довруғини дунёда достон қилаётган юлдуз. Турли давлатлардаги мухлислари унинг концертларида бўлиш ва ноёб овозини эшитишни истайди. Кеча Димаш Тошкентда SOS d‘un terrien en detresse номли француз қўшиғини ижро этди ва ўзбек томошабинлари қалбини забт этди», — дея ёзув қолдирган Тўқаев.

Фото: Instagram / Tokayev_online
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Кудайберген 14 апрель куни Тошкентга келган эди. Уни кўп сонли мухлислари қарши олган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар