09:53 / 18.04.2019
4 111

Давлат солиқ хизмати органларига оид низомлар тасдиқланди

Давлат солиқ хизмати органларига оид низомлар тасдиқланди
Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солик қўмитаси тўғрисидаги, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги ва Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ давлат солиқ хизмати ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш бўйича разрядлар белгиланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда қўмитанинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритади.

Давлат солиқ қўмитаси ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низомларни ҳамда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаши белгилаб қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат солиқ хизмати органларига оид низомлар тасдиқланди

Жамият янгиликлари