16:30 / 18.04.2019
4 085

Рашид Қодиров жиноят иши тафсилотлари ошкор этилмаётгани сабаби маълум қилинди

Рашид Қодиров жиноят иши тафсилотлари ошкор этилмаётгани сабаби маълум қилинди
Шу кунларда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судида Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров устидан суд мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Бахтиёр Исомов шундай фикр билдирди.

«Собиқ Бош прокурорга нисбатан очилган жиноят иши доирасида 13 киши айбланиб судга берилган. Уларга ҳам пора бериш, пора олиш, фирибгарлик, айбсиз кишига ҳам айб юклаш каби айбловлар қўйилган. Жиноят иши жуда мураккаб, кўп воқеали бўлгани учун уни судда кўриб чиқиш муддати 4 ойгача узайтирилган. Шунинг учун ҳам маълумот беришга улгурмадик. Сўроқ қилиниши керак бўлган, ўрганилиши керак бўлган шахслар жуда ҳам кўп. Суд тергови бўйича қонуний қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ОАВда маълум қилинади».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рашид Қодиров жиноят иши тафсилотлари ошкор этилмаётгани сабаби маълум қилинди