17:50 / 18.04.2019
3 304

Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қоидаларида қандай ўзгариш юз бермоқда?

Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қоидаларида қандай ўзгариш юз бермоқда?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида Низомда:

а) 2-бандга:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилади:
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий таълим муассасаларига кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.”;

б) 51-бандга:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилади:
“Терроризмга, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий таълим муассасаларига дастлабки ва касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.”.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомда:

а) 2-бандга:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилади:
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш учун уч фоизли квота ажратилади.”;

б) 12-бандда:
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши қўшилади:
“Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар.”;

ўн олтинчи – йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи – йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисобланади;

в) 7-боб номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:
“7-БОБ. Имтиёзга эга абитуриентларни ўқишга қабул қилиш”;

г) 23-бандда:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилади:
“Терроризмга, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида ўрнатилган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.”;

олтинчи – еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисобланади;

д) 25-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилади:
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандларини уч фоизли ажратилган квоталар доирасида олий таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси бўйича танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандларида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси билан бир қаторда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги бўйича ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаси ҳам мавжуд бўлса, уларни танлов асосида қабул қилиш қўмондонлик тавсияномасида белгиланган қўшимча балларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.”;

учинчи – бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи – еттинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомда:

а) 3-бандда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилади:
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига ИИВ академик лицейларига кириш учун ўқувчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.”;

б) 17-бандга:
қуйидаги мазмундаги “в” кичик банд қўшилади:

“в) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси.”;

в) 39-бандга:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилади:
“Терроризмга, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида.”;

тўртинчи хатбоши тегишлича бешинчи хатбоши деб ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомда:

а) 2-бандга:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилади:
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Академияга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.”;

б) 49-бандга:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилади:
“Терроризмга, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Академияга қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.”.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида Низомда:

а) 2-бандга:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилади:
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига давлат гранти асосида Университетнинг умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари Университет бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш учун уч фоизли квота ажратилади.”;

б) 11-бандга:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилади:
“Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар.”;

в) 2-бобда:
қуйидаги мазмундаги 46-1 ва 46-2-бандлар қўшилади:
“46-1. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандларини уч фоизли ажратилган квоталар доирасида Университетга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси бўйича танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандларида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси билан бир қаторда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги бўйича ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаси ҳам мавжуд бўлса, уларни танлов асосида қабул қилиш қўмондонлик тавсияномасида белгиланган қўшимча балларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.”;

“46-2. Терроризмга, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида ўрнатилган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қоидаларида қандай ўзгариш юз бермоқда?