12:00 / 19.04.2019
3 830

Бухородаги ЙҲХХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги баҳсда ким ҳақ? (видео)

Бухородаги ЙҲХХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги баҳсда ким ҳақ? (видео)
Ижтимоий тармоқларда ЙҲХХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги ўзаро баҳс акс этган видеога Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Азиз Садиров изоҳ берди. Бу ҳақда «Дарё» нашри маълум қилди.

Видеода ҳайдовчи инспектордан ўзини тўлиқ таништиришини ва белгиланган тартибда мулоқот қилишини сўраган. Тартиб-қоидалар бўйича муноасабатга киришишни бир неча бор талаб қилган ҳайдовчи инспекторга қарата: «Ишлаш даври ўтди. Энди хизмат қилиш даври келди, ўртоқлар!» дея икки бор такрорлаган. Ҳеч қандай ҳужжат ололмаган инспектор ҳайдовчига яна учрашиб қолишларини айтган. Бунга жавобан ҳайдовчи ўша кунни кутишини таъкидлаган.

Ишлаш даври утди командир хизмат киладиган давр келди

Опубликовано Комилом Ахмедовым Пятница, 12 апреля 2019 г.

«Бу ҳолатда ходим вазифаси, унвони ва исм-шарифини айтиши керак. Ҳайдовчи томонидан сўров бўладиган бўлса, хизмат гувоҳномасини ҳамда жетонини кўрсатиши лозим. Ҳайдовчига содир этган ҳуқуқбузарлигини тушунтириб, ана ундан кейин маъмурий баённома расмийлаштириш учун транспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни сўрашга ҳақли», — дейди подполковник Азиз Садиров.

Бошқарма бошлиғи ўринбосарининг қўшимча қилишича, инспектор томонидан «права», «техпаспорт» каби сўзларни қўллаши нотўғри. «Ҳадовчилик гувоҳномаси», «Транспорт воситасини техник ҳолатини қайд этиш гувоҳномаси» каби юридик ва норматив ҳужжатлар орқали белгиланган терминлардан фойдаланиш лозим.

Агар ходимни тегишли меъёрий ҳужжатларни бузиб фуқаро билан мулоқотга киришганлиги аниқланса, унга нисбатан интизомийдан то Ички ишлар идораларидан бўшатишгача бўлган чора қўлланилиши мумкин.

Тасвирлар Бухоро вилояти ҳудудида олинган бўлиб, ҳолат юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухородаги ЙҲХХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги баҳсда ким ҳақ? (видео)