19:39 / 20.04.2019
3 601

Бюро директори Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди (фото)

Бюро директори Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди (фото)
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратходжаев Жиззах вилоятида сайёр қабулларни ўтказди.
Жумладан, жорий йилнинг 19 апрель куни Пахтакор туманида Мирзачўл, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Пахтакор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида, 12 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида болалар хонаси ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, 20 апрель куни Жиззах шаҳрида Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси биносида, вилоятнинг Янгиобод, Зомин, Зарбдор, Ғаллаорол, Бахмал, Фориш, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳри аҳолиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулларда, Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этишди. Ушбу сайёр қабулда жами 26 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди.

Маълумот ўрнида, фуқаро Н.Ортиқованинг алимент тўловчи фуқаро Ҳ.Шодмоновдан 2 млн. 100 минг сўм алимент пулларини ундириш ҳақидаги мурожаати сайёр қабул давомида ижобий ҳал этилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бюро директори Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди (фото)