date
views 4 136

Самарқанддаги кўргазмада Амир Темурнинг арчадан ясалган тобути намойиш этилади

Самарқанддаги кўргазмада Амир Темурнинг арчадан ясалган тобути намойиш этилади
Фото: ЎзА
Яқинда Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи музейида ўтказиладиган «Амир Темур мақбарасининг ўрганилиш тарихидан» деб номланган кўргазмада Соҳибқироннинг арчадан ясалган тобути намойиш этилади, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Ушбу тобут 1941 йилда Амир Темур мақбарасида ўтказилган қазишмаларда топилган. Намлик туфайли анча емирилган тобутни археология институти таъмирловчиси, кимё фанлари номзоди Шариф Илҳомов 1975 йилда таъмирлаган.

Мазкур экспонат ҳозирда Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи музейида сақланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанддаги кўргазмада Амир Темурнинг арчадан ясалган тобути намойиш этилади