07:30 / 22.04.2019
2 980

Ўзбекистонда 2,7 минг мансабдорга интизомий чоралар кўрилди

Ўзбекистонда 2,7 минг мансабдорга интизомий чоралар кўрилди
Ўзбекистонда 2,7 минг нафар мансабдор шахс интизомий, 1,5 минг нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар қилди ЎзА.

Адлия вазирлиги ҳайъат мажлисида 2019 йилнинг I чорагида 6,5 мингдан ортиқ ташкилотда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилгани қайд этилди. Бу жараёнда 690 минг қонунбузилиш аниқланган.

Ушбу ҳолатлар бўйича 5,5 мингдан ортиқ тақдимнома, судларга 15 миллиард сўмлик 3 минг 400 даъво аризаси, 20 минг 590 огоҳнома киритилган.

Таъсир чоралари натижасида 7 миллиард сўмлик 2 минг 800 даъво аризаси қаноатлантирилган. 2,7 минг нафар мансабдор шахс интизомий, 1,5 минг нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 124 нафар шахс билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Йиғилишда амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам танқидий таҳлил қилинмоқда, деб ёзади нашр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 2,7 минг мансабдорга интизомий чоралар кўрилди