Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари

  • 22 апрель 2019, 19:25
  • 734
  • Жамият
  • Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари
    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттирди.
    Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 21 апрель ҳолатидаги нархлари

    Мол гўшти 28 000 сўмдан– 42 000 сўмгача
    Энг арзон нарх Фарход деҳқон бозори (Тошкент) ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 38 000 сўмгача сотилмоқда.
    Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Самарқанддаги марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 41 000 – 42 000 сўм.

    Қўй гўшти 28 000 сўмдан – 45 000 сўмгача
    Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Фарход деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
    Энг қиммат нарх Сурхондарёда Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 38 000 дан 42 000 сўмгача.

    Товуқ гўшти 13 000 сўмдан – 20 000 сўмгача
    Энг арзон нарх Хоразмдаги марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 13 000сўмдан – 16 000 сўмгача.
    Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 21 000 сўм.

    Гуруч 3 000 сўмдан – 16000 сўмгача
    Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 3 000 – 14 000 сўм.
    Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозорида кузатилган – 5 500 – 16 000 сўм.

    Ўсимлик ёғи 7200 сўмдан – 12 500 сўмгача
    Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги Фарход деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
    Энг қиммат нархҳам пойхтахтда «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилган – 12500 сўмгача.

    Ун 1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача
    Энг арзон ун Тошкентнинг «Қўйлиқ» деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 кг. учун 1 700 – 3 350 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 кг. 1-навли ун нархи 1 500 сўмдан.

    Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори ва Хоразмдаги Урганч Мрказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.

    Шакар 4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача
    Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200сўм.
    1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Термиз шаҳри марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 5 500сўм.

    Тухум 350 сўмдан – 700 сўмгача
    Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

    Картошка 1 200 сўмдан – 3 500 сўмгача
    Энг арзон нарх пойтахтдаги «Чорсу», «Фарход», «Юнусобод» ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 200 сўмдан – 2 500 сўмгача.
    1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Қарши шаҳридаги «Ерқўрғон» деҳқон бозорида кузатилди – 2 000 – 3 500 сўмгача.

    Фикрлар

    » » Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари