Фото: Telegram
18 апрель куни соат тахминан 19:30 да Фарғона вилояти Бувайда тумани Бувайда қишлоғида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида Lacetti автомашинаси портлаб кетган деб ёзади "Дарё" нашри.
«Дарё» манбасининг маълум қилишича, портлашга пропан газ учун мўлжалланган баллонга метан газ қуйилиши сабаб бўлган. Lacetti автомашинасининг эгаси ўзбошимчалик билан пропан газ учун мўлжалланган баллонни метанга мослаштириб олган ва ундан кам миқдорда газ қуйиш орқали фойдаланиб келган. Ҳодиса содир бўлган куни Lacetti’ни ҳайдовчининг дўсти бошқарган ва автомашинага пропан газ учун мўлжалланган баллон ўрнатилганидан бехабар бўлган.
Фото: Telegram
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ Lacetti’га жиддий шикаст етган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда автомашинанинг орқа қисми деярли йўқ бўлиб кетганини кўриш мумкин.
Фото: Telegram “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ким Чен Ин иқтисодни жонлантириш учун Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди
Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”
Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди
Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"