Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди

  • 23 апрель 2019, 16:08
  • 2 089
  • Жамият
  • Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди
    Умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Соатбай ҳақ тўлашнинг янги тарифлари 2019 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий вa ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.

    Қарорга кўра, олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаси ҳамда олий ёки ўрта махсус маълумотга эга умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи логопеди, логопедия шохобчаси мудирларига малака тоифасига кўра соатбай ўтилган дарслари учун базавий лавозим маошининг 1,20 фоизи миқдорида ҳақ тўланади.

    Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи ҳам киритилган.Шунингдек, умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталари таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталари учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

    Билдирилишича, авваллари соатбай ҳақ тўлаш миқдори аниқ миқдори кўрсатиб келинган ва уларнинг миқдорини ўзгартириш учун ҳар гал алоҳида ҳужжат қабул қилинган.

    Янги соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари фоизда белгиланди. Бу ўқитувчиларнинг базавий лавозим маоши ошганда, соатбай ҳақ тўлаш миқдорларининг ҳам ошишига олиб келади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди