13:00 / 24.04.2019
3 688

Мўйноққа фламинголар қайтди

Мўйноққа фламинголар қайтди
Шу кунларда Қорақалпоғистонга ташриф буюрган меҳмонлар камёб манзарани кузатишлари мумкин – Мўйноқдаги Судочье кўлига қизғиш фламинголар галаси қайтиб келди.

«Сўнгги йилларда бу қушлар сони мунтазам кўпайиб бормоқда ва бу ҳудудда улар учун қулай яшаш муҳити яратилаётганидан дарак беради. Кўл жониворлар учун егуликларга бой, иссиқ ўлкаларга учаётган фламинголар бу жойда узоқ вақт тўхтаб ўтадилар, инлар қурадилар.

Фламинголар кўлда тўхташ муддати тахминан икки ойни ташкил қилади. Улар яшаётган ҳудудга етиб бориш учун йўлтанламас автомобиллар зарур. Ҳозирги кунда ҳукумат томонидан қушларни асраш, уларни томоша қилиш учун ташриф буюрган сайёҳларга қулай шароит яратиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда», дейилади туризм портали хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мўйноққа фламинголар қайтди