19:10 / 26.04.2019
2 140

Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи

Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент вилояти солиқ бошқармаси томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, давлат рўйхатидан ўтган 32 252 нафар якка тартибдаги тадбиркорлардан 13 851 нафари тадбиркорлик мақомини йўқотган, фаолиятини амалга оширмаётган ёки вақтинча тўхтатган.

Башқарма томонидан якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижасида жорий йил бошига нисбатан фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар сони 4 099 нафарга ёки 12,7 фоизга қисқаришга эришилди.

Жумладан, Зангиота тумани давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор Нурулло Тожибоев “Тузламалар тайёрлаб сотиш ва уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш” фаолияти билан шуғулланган бўлиб, 2015 йилнинг 31 март куни фаолиятини вақтинча тўхтатган.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 19 апрель санасида ўз фаолиятини қайта тиклаган.

Шунингдек, Қибрай тумани давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган Нишанали Одилов, Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган Шерзод Раҳматов, Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган Сурайё Кучкарова каби 4 758 нафар тадбиркорларнинг фаолиятлари қайтадан тикланди. Натижада бюджетга қўшимча равишда ҳар ойда 951,6 млн сўм қўшимча қатъий солиқ суммаси ҳисобланган.

Шунингдек, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган 3 664 нафар жисмоний шахсларнинг фаолиятига қонуний тус берилиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши таъминланди ва қўшимча ишчи ўринлари яратилди.
Тошкент вилояти ДСБ ахборот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)