18:34 / 29.04.2019
3 490

Сайёр қабул - фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Сайёр қабул - фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли
Жорий йилнинг 25 апрель куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ҳамда Ангрен туманларида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда Оҳангарон шаҳар ҳокими жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизими янгиликлари ҳақида гапирди. Таъкидландики, Президентимиз ташаббуси билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устивор йўналишига айланди. Пироваридида, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топиб, одамларнинг ҳохиш истаклари рўёбга чиқмоқда.

Сайёр қабулда вилоят аҳолисидан келиб тушган 100 мингдан ортиқ ариза ва шикоятлар кўриб чиқилди. Ўрта ҳисобда уларнинг 3тасидан 2 таси ижобий ҳал этилди. Мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой, ер-майдонлари ажратиш, суд-ҳуқуқ, моддий ёрдам кўрсатиш ва иш билан таъминлаш каби масалаларга дахлдор эди. Сайёр қабулга келган фуқаролар дастлаб, шаҳар ҳокими ва тегишли ташкилотлар маъсул ходимларига мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг шаҳар ва тегишли ташкилот миқиёсида ҳал этилмаган ҳолатларни вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўз ваколати доирасида кўриб чиқди.

Мисол тариқасида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги мавжуд хотин-қизлар ва кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган оиларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ариза билан мурожаат қилган аҳоли орасидан Оҳангарон шаҳрида яшовчи Васила Нурумбетованинг шароити тўлиқ ўрганиб чиқилди. Бу жараёнда фуқаро Васила Нурумбетова 2-гуруҳ ногирони эканлиги аниқланди. Ушбу шахсни доимий яшаш жойи билан таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари ўзларидаги имкониятдан фойдаланиб, маслаҳатлашган ҳолда Васила Нурумбетовага Оҳангарон шаҳар Янгилик МФЙ 50-а муюлиш, 1-уй, 7-хонадондан, 2 хонали уй совға қилишни мақсадга мувофиқ деб топишди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Васила Нурумбетованинг хонадонида бўлиб, янги уй билан табрикладилар ва фарзандларининг маънавий савиясини ошириш мақсадида бадиий китоблар совға қилинди.

- Севинчимни сўз билан ифодалаб бераолмайман, -дейди Васила Нурумбетова. Шу пайтгача битта уйда 3 та оила истиқомат қилиб келар эдик. Яшаш шароитимиз ҳам анча қийин эди, бугун бизга берилган замонавий хонадонда ҳамма қулайликлар борлигини кўриб кўзларимга ёш келди. Мана шундай имкониятни тақдим этган мутасаддиларга раҳмат.

Шунингдек, Ангрен туманида истиқомат қилувчи 3 нафар уй-жойга эҳтиёжманд фуқаролар ёлғиз она Малика Махмудовага Ангрен тумани Тараққиёт МФЙ 2/2 даҳа, 20-уй, 22-хонадон, 2-гуруҳ ногирони Саида Бекматовага Карвон МФЙ, 3/3 даҳа, 2-уй, 10-хонадон ва 2-гуруҳ ногирони Гулноза Жумабоевага Оҳангарон тумани 8-уй, 2-хонадонларинг калитлари тантанали равишда топширилди.

- Мен ёлғиз онаман, -дейди Малика Махмудова. Бугун мен учун ҳаётимда энг қувончли кунлардан бири. Ҳали бу янгиликдан фарзандларим бехабар.Уларнинг қувонишларини ўйлаб, ҳаяжонланиб кетяпман. Уй-жойнинг қадрини фақат унга муҳтож бўлган инсонгина билади. Бизни ўйлаган, ғамимизни еган мутасаддиларга минг раҳмат. Улардан умрбод миннатдорман.
Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.
Тошкент вилояти ДСБ ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайёр қабул - фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли