
Жорий йилнинг 27 апрель куни номаълум шахслар Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи Х.Т.ни, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 8-даҳасида куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 3 900 АҚШ долларини олиб кетганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи Л.Г. ва Б.Б. ҳамда Чилонзор туманида яшовчи В.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар