
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида бугун, 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу ташриф давомида Сурхондарёга янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. «Minbar»нинг хабарига кўра, «Ўзбекипаксаноат» ассоциацияси раиси Баҳром Шарипов вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзидан буён Сурхондарё вилоятига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни лавозимидан озод этилганди. Президент вилоят ҳокимини нега ишдан олиб ташлаганига изоҳ ҳам берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар