18:16 / 01.05.2019
3 664

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидан Тошкентга қайтиб келди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидан Тошкентга қайтиб келди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетганди.

Президент ташриф давомида Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конида, Тўполанг ГЭСида олиб борилаётган ишлар билан танишди, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашди.

Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидан Тошкентга қайтиб келди