
Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Uzavtotrans Service” корхонаси Қозоғистонинг 4 та шаҳрига мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлади, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Тошкент-Туркистон, Тошкент-Олмаота, Тошкент-Ушкунур, Чирчиқ-Ушкунур йўналишлари шулар жумласидан. Қатновлар барча қулайликларга эга замонавий автобусларда амалга оширилади. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан харид қилиш мумкин.
Қайд этилишича, Тошкент-Туркистон йўналиши чипта нархи 50 минг сўм, Тошкент-Олмаота ва Тошкент-Ушкунур йўналиши чиптаси 101 минг сўм, Чирчиқ-Ушкунур йўналиши нисбатан арзонроқ - 90 минг сўм.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, яқинда “Тошкент – Нур-Султон”, “Тошкент – Тараз”, “Самарқанд – Туркистон”, “Самарқанд – Душанбе”, “Тошкент – Қозон”, “Тошкент – Уфа каби йўналишларда ҳам мунтазам қатновлар йўлга қўйилади.
Бундан олдин, Тошкентдан вилоятларга 8 йўналишда мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилгани хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар