20:53 / 02.05.2019
3 718

Бугун Ўзбекистон — Бирлашган Араб Амирликлари Халқаро меҳнат форуми бошланди

Бугун Ўзбекистон — Бирлашган Араб Амирликлари Халқаро меҳнат форуми бошланди
«Ўзэкспомарказ»да Ўзбекистон — Бирлашган Араб Амирликлари Халқаро меҳнат форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Форумни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳамда БАА Инсон ресурслари ва амирлаштириш вазири Носир бин Тани ал-Хамли очиб берди.

Куннинг биринчи ярмида икки вазирлик ўртасидаги ҳамкорликни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини имзолаш маросими ўтказилди. Меҳнат ресурслари ва бу борадаги ўзаро истиқболли лойиҳалар бўйича чиқишлар қилинди.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Шунингдек, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларининг меҳнат соҳасидаги ҳамкорлигига бағишланган видеотақдимотлар намойиш этилди.

Форум ўз ишини давом эттирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун Ўзбекистон — Бирлашган Араб Амирликлари Халқаро меҳнат форуми бошланди