
Жорий йил 30 апрель куни соат 18.00ларда Самарқанд тумани Жуйсой маҳалласида яшовчи А.Ш.нинг уйида ёлланиб ишлаётган, Самарқанд шаҳар М.Одилов кўчасида яшовчи Ф.С. ҳовлидаги ҳожатхонага кириб, электр чироғини ёққан вақтида ҳожатхонадан ўтган газ қувуридан сизиб чиқиб тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Ф.С. ва шериги Ургут тумани Бешкапа қишлоғида яшовчи Б.Э. куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар ҳамда шу маҳаллада яшовчи Д.М. ва Самарқанд тумани Бадал маҳалласида яшовчи Ғ.Ж.ларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар ҳовлингиздан газ қувури ўтган бўлса, хавфсизлик чораларини кўришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар