Ихтисослашган мактаб ва коллежлар ҳақида гап кетганда маънавий-ахлоқий муҳит йиллар давомида ўз ҳолига ташлаб қўйилганини қайд этиш керак, деб ҳисоблайди Бош прокурор Отабек Муродов.
4 май куни Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов Сенатнинг 19-ялпи мажлисида прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этди.
Муродовнинг таъкидлашича, прокуратура органлари ходимлари Самарқанд, Қўқон шаҳарлари, Чиноз ва Сирдарё туманларида тарбияси оғир болалар учун мўлжалланган муассасаларда қонунчилик ижросини ўрганиб, салбий ҳолатларга дуч келган.
«Самарқанддаги ўғил болаларга ихтисослаштирилган интернат директори Садинов, тарбиячи Очилов ва Салимов ҳимоясиз болаларга раҳмсиз муомалада бўлиб, уларни доимий дўппослаб, қийнагани учун суд ҳукми билан жавобгарликка тортилди. Қўқон махсус коллежида эса бюджет пулларини талон-тарож қилиш, ўқувчиларга нисбатан қонунга зид ҳаракатларни амалга ошириш ҳолатлари аниқланиб, алоқадор шахслар жавобгарликка тортилди», - дейди у.
Отабек Муродовнинг айтишича, вояга етмаганларни махсус муассасаларга энг сўнгги чора бўлгандагина жойлаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳаси тез орада тайёр бўлади.
«Бунда муассасаларда ҳар 20 нафар тарбияланувчига 1 нафар психологни бириктириш, муассасаларни кузатув камералари билан жиҳозлаш таклифлари ҳам илгари сурилмоқда. Махсус интернат ўзи керакми, деган масала ҳам бор, балки болаларни оилаларга тақсимлаб берармиз, деб ўйлаяпмиз», - дейди Ўзбекистон Бош прокурори. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан
Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди
Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди