15:45 / 04.05.2019
3 475

Бош прокурор: "Биз олишни эмас, беришни тўхтатишимиз керак"

Бош прокурор: "Биз олишни эмас, беришни тўхтатишимиз керак"
Давлат идораларида коррупцияни бартараф этиш, унга олиб келувчи шароитларни аниқлаш бўйича ишлар олиб бориляпти. Аммо давлат идорасида ички тизим ишламаса, ҳеч қандай наф чиқмайди, деб ҳисобот берди Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов.

Kun.uz нашри хабарига кўра, 4 май Сенатнинг 19-ялпи мажлисида прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти юзасидан Бош прокурор ҳисоботида коррупция масаласига алоҳида эътибор берилди.

«Вазирлик ўзи ҳукумат идораси. Нега вазирликка прокуратура келиб, сенда коррупция бор экан дейиши керак, нега ички тизим йўлга қўйилмайди? Бу ҳақида ҳар бир идора бош қотириши керак.

Яна бир масала. Биз олишни эмас, беришни тўхтатишимиз керак. Беришни йўқотса, олишни тугатган бўламиз. Ҳар бир идорада ички коррупциянинг олдини олишга хизмат қилувчи ички тизимни жорий қилишни таклиф этяпмиз. Бу бўйича халқаро экспертлар гуруҳи ишлаяпти, улар вазиятни ўрганиб ҳисобот беради ва идораларга керакли тавсияларни беради», - дейди Муродов.

Маълум қилинишича, 2018 йил давомида 1907 нафар мансабдор шахс коррупцион жиноятлари учун жавобгарликка тортилди. Уларнинг 48 нафари республика, 191 нафари вилоят ҳамда 1668 нафари туман даражасидаги идораларда раҳбарлик қилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокурор: "Биз олишни эмас, беришни тўхтатишимиз керак"