
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2019 йил 4 май куни тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил май ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи М.Ғ. Учтепа туманида яшовчи М.Т.ни Бош прокуратурада ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга олиб киритиб қўйишини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс М.Т.нинг ишончига кириб, ундан 11 000 АҚШ долларини олган ва берган ваъдасини бажармай, шу кунга қадар пулларни қайтариб бермаганлиги кўрсатилган. М.Ғ. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар