date
views 5 394

Мурод Хонтўраевни пичоқлаган ниқобли кишиларнинг мақсади аниқланди

Мурод Хонтўраевни пичоқлаган ниқобли кишиларнинг мақсади аниқланди
Фото: «Worldnews»
2018 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахслар ўзбекистонлик ММА курашчиси Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлари маълум қилинган эди.

Бунинг оқибатида спортчи шифохонага ётқизилган. Аниқланишича, ҳужум қилган 7 жиноятчининг 6 нафари аввал судланган бўлган ва уларнинг барчаси қўлга олинган. Ниқобли кимсалар томонидан амалга оширилган ҳужумга сабаб спортчи уларнинг таниши Фурқат Тешабоевни AURUM 898 клуби ёнида дўппослагани бўлган.

Улар ўз ҳужумларини бир неча кун давомида режалаштирганлар, Чорсу бозоридан қора ниқоб ва махсус кийимлар сотиб олишган. Уларнинг қўлларида эса темир трубалар, пичоқ ҳамда пневматик пистолет ҳам бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мурод Хонтўраевни пичоқлаган ниқобли кишиларнинг мақсади аниқланди