14:46 / 06.05.2019
3 553

Андижонда мудҳиш ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди, 2 киши касалхонага ётқизилди

Андижонда мудҳиш ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди, 2 киши касалхонага ётқизилди
5 май куни Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 65 ёшли Х.К. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасини Маданият маҳалла ҳудудида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у шу ерда ҳаракатланиб келаётган Хўжаобод туманида яшовчи 30 ёшли Ж.А. бошқарувидаги “НОWO” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” автомашинаси йўловчиси, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 60 ёшли А.К. жароҳат олиб воқеа жойида ва ҳайдовчи касалхонага келтирилганида вафот этганлар. Шунингдек, қолган йўловчилари - ҳайдовчининг келини 32 ёшли М.Т. ва унинг 2 ёшли қизи С.Х. жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда мудҳиш ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди, 2 киши касалхонага ётқизилди