Биз кундуз кунлари жуда ёруғ, қуёшли ўлкада яшаймиз. Бундай шароитда транспорт воситалари чироғини ёқиб юриш тартибининг жорий этилишини нотўғри қарор деб биламан. Мақолада мутасаддилар бу йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиши мумкинлигини айтишмоқда.
Мен шифокорман. Қирқ йилдан ортиқ машина ҳайдаб, бирор марта ҳам йўл транспорт ҳодисаси содир этмаганман. Катта тажрибамдан келиб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарувчи асосий сабаблар қуйидагилар деб биламан:
Биринчидан, транспорт воситасини ҳайдашни мукаммал билмайдиган ёки осонлик билан ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритган ношуд ҳайдовчилар;
Иккинчидан, ҳайдовчининг бошқа йўл-транспорт қатнашчиларини ҳурмат қилмаслиги, қолаверса манманлик билан мен сендан камманми дея, транспорт воситасини қувиб ўтиши;
Учинчидан, қоидага амал қилмасдан, шошма-шошарлик билан тез ҳаракат қилиши;
Тўртинчидан, ҳайдовчининг тўсатдан соғлиғи ёмонлашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши мумкин.
Кундузи чироқ ёқиб юриш тартибида мени ташвишга солаётган асосий масала шуки, транспорт воситаларининг чироқларини ёқиб юриши ҳавода ис газини кўпайтириб, экологияга салбий таъсир кўрсатишидир. Қандай қилиб дейсизми?
Ахир чироқларни ёқиб юриш муайян миқдорда машина моторига ортиқча юклов, бу эса ёнилғининг ортиқча сарфи деганидир. Қолаверса, бу исрофгарчилик эмасми?
Ҳозирги шароитда озгина бўлса-да ис газини камайтириш глобал муаммо бўлиб турибди-ку. Аслида чироқни кундузи ҳам ёқиб юриш фақатгина туманли об-ҳавода ва катта бурилишларда ёрдам бериши мумкин.
Эколог олимлар нима сабабдан жим? Улар автотранспорт воситасининг ҳаракатида ҳар қандай қўшимча ёнилғи сарфи табиатга зиён эканини яхши билишади-ку.
Мақсад йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш экан, унинг учун чироқларни ёқиб юришни талаб қилиш эмас, аксинча биринчи навбатда, автотранспорт воситаси ҳайдовчиларининг ва пиёдаларнинг билим савиясини, ҳайдовчилик маданиятини ошириш долзарб вазифа. Йўл қоидасига риоя этиш инсон умри гарови эканини ҳар бир фуқаро онггига сингдириш зарур!
Мен халқимнинг келажагини, соғлиғини ва атмосферани заҳарли чиқинди билан ифлосланиши камайишини ўйлаб ўз фикримни билдирдим.
Ниғматжон ЭШМУҲАММЕДОВ,
тиббиёт фанлари номзоди, шифокор
тиббиёт фанлари номзоди, шифокор
Манба: "Оила даврасида" “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди