
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахт осмони узра салют соат 21:00 да отилади.
“Ушбу шоу уруш қатнашчилари ва фахрийларнинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида қилган улуғ хизматини шарафлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Бу билан ёшлар онгига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг аҳамиятини сингдириш, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини тушунтириш ва тарғиб этиш кўзда тутилган”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар