
Юртимиз аҳолиси сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда. 2019 йил 1 январь ҳолатида мамлакатимизда доимий яшовчи аҳоли сони 33,3 млн. эканлиги қайд этилган. Йиллик ўсиш сурати эса 597,4 мингни ташкил қилган. Илк фарзанд кўриш ёши ўртача 23,7 ёшга тўғри келган.
Албатта ҳар ким дунёга келган фарзандига ўз ўрнида муносиб исм танлашга уринади.
Шу маънода сизнингча, гўдакларга исм беришда энг кўп танлов қайси бўлган деб ўйлайсиз?
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, сарҳисоблар энг кўп оммалашган исм сифатида ўғил болаларга Мустафо, қиз болаларга Солиҳа исми кўп қўйилган. Бу исмлар дунёнинг деярли кўплаб мамлакатларида мусулмон аҳли орасида ҳам оммабоп десак, адашмаган бўламиз.
Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар