4 215
Тишини текинга даволатиш учун қарияларни навбатидан сиқиб чиқаришга уринган "бойваччалар" (видео)
“Эзгулик эстафетаси” ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва инсонлар олқишига сазовор бўлди.
Маҳаллий Telegram-каналларининг хабар қилишича, тиш шифокори ҳузурига ўзига тўқ, қимматбаҳо машина минган кишилар келиб, бепул кўрикдан ўтказишни талаб қила бошлашган деб маълум қилади Спутник.
“Хафа бўладиган жойи шуки, “олтин” рақамлардан қўнғироқ қилиб, бепулга тиш қўйдириб кетишга ҳаракат қилишмоқда. Бугун клиникага ўзларининг етарлича маблағи бўла туриб, бепул тиш қўйдиришга келган инсонлар ҳам кўп учради”, - дейди клиника бошлиғи.
Шифокорнинг сўзларига кўра, мазкур акция пенсионерлар ва кам таъминланган кишиларни муборак Рамазон ойида бепул даволаш мақсадида ташкил этилган. Рамазон ойининг охиригача рўйхатдан ўтган олтмиш кишига бепул хизмат кўрсатилади ва айни дамда рўйхатга олиш ишлари якунланган.
Шунингдек, у бирор тадбир муносабати билан акция ўтказилса, фуқароларга ушбу хабар етказилишини маълум қилди.
Шифокор Рамазон ойининг биринчи кунидан то охириги кунича барча эҳтиёжманд оилалар аъзоларига металлокерамик тишлар ва тиш протезлари мутлақо бепул қўйиб беришини маълум қилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!