Ўзбекистон прокуратура органларида қатор лавозимларнинг бекор қилинишини назорат органи вазифаларига кирмайдиган ваколатларнинг қисқартирилиши сифатида қабул қилиш лозим. Бу ҳақда бош прокурор Отабек Муродов 4 май куни Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 мартдаги фармони билан прокуратура тизимидаги қатор лавозим ва бошқармалар тугатилди. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Бош прокуратура тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилди.
«Гап прокуратура соҳасидаги ислоҳотларнинг давом эттирилаётгани ҳақида кетмоқда. Агар эътибор қилган бўлсангиз, сўнгги икки йил ичида прокуратура жуда кўп янги ходимларни: 476 кишини — солиқ органларига, 1700 кишини — агроинспекцияга штатга қабул қилди. Гап прокуратура штатларининг эмас, балки ушбу йилларда қўшимча қабул қилган штатларнинг қисқартирилиши борасида кетмоқда», — деди бош прокурор.
Отабек Муродов бошқа органлардан қўшимча штатларнинг қўшилиши натижасида прокуратуранинг ўз вазифаларига кирмайдиган ваколатларини асоссиз равишда кенгайтириш бошланганини тан олди.
Президент фармони билан прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1198 та штат бирликларидан 87 таси — Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига, 470 таси — Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларига йўналтирилади.
Бош прокурорнинг қайд этишича, штатларнинг қисқартирилиши иш самарадорлигига таъсир кўрсатмайди. «Қонунга кўра, прокуратура бошқа барча органлардан мутахассисларни жалб этиш бўйича ваколатга эга бўлган назорат органи ҳисобланади. Шунинг учун иш самарадорлигига таъсир кўрсатиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», — деди у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”