17:09 / 08.05.2019
3 744

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар ушланди

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар ушланди
Тошкент шаҳрида қалбалки пулларни муомалага киритишда гумон қилинган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизматига таяниб Xabar.uz маълум қилмоқда.

2019 йилнинг 4 май санасига ўтар кечаси Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи муқаддам судланган Сардор Ш. (1995 й.т.), Бехзод Т. (1995 й.т.), Иброҳим. Х. (1999 й.т.) ва андижонлик Хумоюнбек О (1996 й.т.). Тошкент шаҳрида учрашади. Уларнинг мақсади 100 минг сўмлик қалбаки пулларни ишлатиш бўлган ва Чилонзор туманида мана шу пулларнинг 7 таси 23 ёшли Шоира А.га ўтказилади.

Ўз навбатида Шоира А. мана шу пуллардан бирини шахсий «Нексия» автомобилида киракашлик билан шуғулланадиган 33 ёшли Хомидулло М.га тўлов тариқасида тўлайди. Хомидулло М. пул қалбаки эканини сезиб қолади ва Тошкент шаҳри, ИИББ ЙПХнинг яқин ўртада хизмат ўтаётган инспекторларига хабар беради.

Зудлик билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида номлари юқорида кўрсатилган 4 фуқаро миниб юрган автомобил рақами аниқланади ва 4 май санасида, таҳминан соат 03.30да тўхтатилади. Текширув асносида автомобилнинг ғаладонидан 51 та қалбаки 100 минг сўмлик пул, миллий валютадаги пул чоп этилган А4 форматдаги 25 та рангли қоғоз ва қалбаки пул тайёрлашда фойдаланилган «Canon» русумидаги принтер топилади. Суд-криминал экспертизаси томонидан берилган хулосага кўра иш юзасидан мусодара этилган 58 та 100 минг сўмлик пулнинг барчаси қалбаки бўлиб чиқди.

Фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 176-моддаси, 2-қисми билан («қалбаки пул, акциз маркалар ёки бошқа қимматбаҳо қоғозлар тайёрлаш ва муомалага киритиш») жиноят иши қўзғатилган. Юнусобод туман ИИБ ЖИБ томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув давомида Сардор Ш. Тошкент шаҳрининг турли туманларида қалбалки пуллар муомалага киритилганини тан олган.

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари! Агар ушбу шахслар томонидан олиб борилган жиноий фаолият ёки қалбаки 100 минг сўмлик пуллар ҳақида фактлар сизга маълум бўлса, яқин орадаги ички ишлар бошқармасига хабар бериш ёки «102» рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар ушланди