19:22 / 08.05.2019
3 898

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисобланади

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисобланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади:

28-модда (Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш):
қуйидаги мазмунда иккинчи ‒ тўртинчи қисмлар билан тўлдирилади:

“Транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан жарима баллари ҳисобланади. Жарима балларининг бир йил давомидаги умумий миқдори ўн икки ёки ундан ортиқ баллга тенг бўлган тақдирда, транспорт воситасининг ҳайдовчиси йил якунига қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳайдовчига жарима баллари беришга асос бўлмайди.

Транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан жарима балларини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”.

иккинчи – учинчи қисмлар тегишинча бешинчи – олтинчи қисмлар деб ҳисобланади.

343-модданинг (Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби) матни қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларни истисно этган ҳолда, унга нисбатан жазо қўллаган маъмурий суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

Ушбу Кодекснинг 28-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларда ўн икки ёки ундан ортиқ жарима балига тенг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчиларга нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик содир этилган йил якунига қадар қисқартирилиши мумкин эмас”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисобланади