14:50 / 10.05.2019
4 253

Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгартиришлар бўйича жаримага тортиш бошланди

Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгартиришлар бўйича жаримага тортиш бошланди
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгартиришлар бўйича жаримага тортиш бошланди. Бу ҳақдаги маълумотни ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан тасдиқлашди.

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори бир ой муқаддам қабул қилинди. Ўтган бир ой давомида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ:

- светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;
- Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколатли;
- аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади;
- айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка эга;
- куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт;
- қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак;
- велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Бундан ташқари, ўзгартиришлар билан 28 та янги йўл белгилари киритилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгартиришлар бўйича жаримага тортиш бошланди