date
views 2 606

Жабрланувчилар МИБ фаолиятидан рози бўлишди

Жабрланувчилар МИБ фаолиятидан рози бўлишди
Навоий шаҳрида содир этилган ўғрилик қурбони бўлган саккиз нафар фуқаро ўз уйларидан олиб чиқиб кетилган моддий бойликларини қайтариш умиди билан юрганларида МИБ Навоий шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ишлари натижасида, суд томонидан чиқарилган ҳукмга кўра, ашёвий далил деб топилган ва ишга қўшиб қўйилган “Шевролет Оптра” ва “Нексия” русумли автомашиналар сотувга қўйилди.

Сотувдан тушган 25.265.245 сўм пуллар давлат ижрочисининг саъй-ҳаракатларидан мамнунликларини изҳор қилган саккиз нафар жабрланувчиларга кўрилган моддий зарарларининг ўрнини қоплаш мақсадида бўлиб берилиши таъминланди.

Ўзининг хизмат мажбуриятларига виждонан ёндашувчи МИБ Навоий шаҳар бўлимининг давлат ижрочилари нафақат фуқаролардан олқиш олиш, балки давлат олдидаги бурчи ва суд-ҳуқуқ соҳасига қўшаётган салмоқли ҳиссалари учун ҳам астойдил ҳаракат қилишда давом этадилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жабрланувчилар МИБ фаолиятидан рози бўлишди