date
views 4 378

“Биз одаммиз, бошқалар ҳайвон”, кимларнинг шиори биласизми?

“Биз одаммиз, бошқалар ҳайвон”, кимларнинг шиори биласизми?
Расизм деган тушунча бор, ўзбекчада ирқчилик. Маъноси, "биз одаммиз, бошқалар ҳайвон". Миллатчиликда эса "биз одаммиз, бошқалар ҳам одам".

Расизмга немисларнинг нацизми ҳам, италия фашизми, ва, умуман, англо-саксон сиёсати ва ҳоказо ,ва ҳаказолар... ақл билан ажратиб олаверинг.

Ирқчиликка яқинда икки марта гувоҳ бўлдим: Робин Шарманинг "Унвонсиз сардор" китобини ўқияпман. Бир йигит АҚШданми, Англияданми, Ироққа бориб хизмат қилган. Урушда руҳан эзилган, чунки дўстларини йўқотган. Йўқ бўлиб кетган миллионлаб ироқлилар тилга олинмаган. Чунки сувараклар қизиқ эмас.

" Бенгази маҳфий аскарларининг 13 соати" фильми Ливияда АҚШ элчихонасига бўлган ҳужум ҳақида. У ердаги америкалик аскарларнинг гапи: "америкаликлар ҳалок бўлишлари мумкин". Ўша кеча АҚШ элчиси ҳалок бўлган (бу бўлган воқеа). Ўша элчи бошчилигида Ливияда фуқаролар уриши содир бўлганди. Лекин бунинг ҳеч кимга қизиғи йўқ.

Биз фарқлимиз. Биз бошқаларни ҳам одам деб, биламиз. Немислар, айнан миллионлаб немислар ва бошқа Европа миллат вакиллари Советлар Иттифоқига бостириб келганда ҳатто норасида гўдакларгача қириб ташлашган.

Ўзбеклар эса 600 минг етиб болаларни миллати-ирқига қарамасдан, асраб олган.

Баъзилар гапирганидек; "немислар бизни босиб олса, мерседесда юрардик" деган, шум иддаога бормайлик. Қолаверса, ирқчиликнинг шиори асло ўзгармаган. Уруш,офатларнинг тури эса урчиган сари, урчиб ётибди.

Бобур Исмоилов

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Биз одаммиз, бошқалар ҳайвон”, кимларнинг шиори биласизми?