09:11 / 11.05.2019
3 429

Президент ташрифидан сўнг Учтепа ҳокими ва уч сектор раҳбарлари ишдан бўшатилдими?

Президент ташрифидан сўнг Учтепа ҳокими ва уч сектор раҳбарлари ишдан бўшатилдими?
Бугун, 10 май куни президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманида бўлиб, туман раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

Учрашувда давлатимиз раҳбари туманда саноат ишлаб чиқариши Тошкент шаҳри кўрсаткичидан 2 баробар камлиги, бошқа соҳалар ҳам энг паст даражада эканини кўрсатиб ўтганди.

Шайхонтоҳур тумани депутати Бобур Расулов маълум қилишича, йўл қўйилган камчиликлар сабаб Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими Шуҳрат Атамуҳамедов ва яна уч сектор раҳбари (прокурор, ИИБ ва солиқ бошлиқлари) лавозимидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Атамуҳамедов бундан бир йил аввал Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент ташрифидан сўнг Учтепа ҳокими ва уч сектор раҳбарлари ишдан бўшатилдими?