
Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ҳокими Шуҳрат Атамуҳамедов ва икки сектор раҳбари (ИИБ ва солиқ) лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманида бўлиб, туман раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказганди. Ҳоким ва туманнинг бошқа раҳбарлари давлат раҳбарининг ушбу туманга ташрифи якунларига кўра ишдан олинди.
Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Махамадназимович Атамуҳамедов 2018 йилнинг 12 май куни Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланганди.

Шуҳрат Махамадназимович Атамухамедов
Туман ҳокими ва икки сектор раҳбари лавозимлари ҳозирча бўш турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар