10:53 / 12.05.2019
4 042

Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда

Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда
Фото: «Xabar.uz»
Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарлик фактлари аниқланганлиги юзасидан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб «Дарё» маълум қилди.

Маълум қилишларича, Саид-Абдулазиз Юсупов томонидан жуда катта миқдордаги зиённи кўзда тутувчи фирибгарлик фактларининг содир этилганлиги аниқланганлиги нуқтаи назаридан ҳозирда унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиши масаласи кўрилмоқда.

Аниқланишича, бу фирибгарлик ҳолати Юсупов томонидан содир этилган рецидив жиноят ҳисобланади. У аввал хам Жиноят кодексининг шу моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланган.

«Юсупов ўзини ёлғондан Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими деб билдириб, узоқ вақт давомида фирибгарлик йўли билан одамлардан жуда катта миқдорда пул олганлиги фактлари аниқланган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда