
Фото: «kruz.uz»
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида «Матиз» русумли автомобил ёниб кетган. Шу ҳодиса юзасидан ИИББ томонидан маълумот берилди.

Унга кўра, 10-май куни соат 10:03да Элликқалъа тумани, Гулистон ОФЙ ҳудудида яшовчи Д.Ж га тегишли бўлган «Матиз» автомашинаси ўз-ўзидан ёниб кетган. Ёнғин натижасида машинанинг мотор, салон, эшиклари ҳамда салон ичидаги ҳужжатларга зарар етган. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан 6 дақиқада ўт ўчирилган.
Матизнинг ёниб кетишига электр симларининг қизиб кетиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.

ҚР ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант А.Абдирахмановнинг сўзларига кўра, «Матиз» тутаб, ёна бошлаганда атрофдаги одамлар телефонда видеога олиш билан машғул бўлган. Ҳеч ким «101»га ўз вақтида хабар бермаган. Абдирахмановнинг таъкидлашича, агар ўз вақтида хабар берилганида талафот унчалик катта бўлмас эди. Сабаби, ЁХБ 1 км га етмайдиган масофада бўлган. Одамлар эса ёнғин ҳақида хабар бериш ўрнига видеога олиб туравергани сабабли зарар миқдори катталашиб кетган.


Манба: Kruz.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар