16:11 / 12.05.2019
4 028

Фирибгарлик йўли билан 100 000 АҚШ долларни олаётган шахс қўлга олинди

Фирибгарлик йўли билан 100 000 АҚШ долларни олаётган шахс қўлга олинди
2019 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманда ўтказилган тадбир натижасида шу туманнинг М.Юсуф кўчасида яшовчи Ғ.К. қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

У Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи М.М.га Паркент тумани Бойқозон қўрғонида жойлашган 195 гектар ер майдонини ўз танишлари ёрдамида туман ҳокимлигидан ижара шартномаси тузиш орқали унинг иҳтиёрига ўтказиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 100 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан Мирзо Улуғбек туманида олган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фирибгарлик йўли билан 100 000 АҚШ долларни олаётган шахс қўлга олинди