Катта йўлда... Булунғурдан картошка, Шерободдан анор, Чағалидан патир... олманг!

  • 14 май 2019, 15:10
  • 3 630
  • Жамият
  • Катта йўлда... Булунғурдан картошка, Шерободдан анор, Чағалидан патир... олманг!
    Фото: «Xs.uz»
    Бугун «Faсebook» тармоғида бир дўстимиз шундай эълон қолдирибди: «Самарқанддан Тошкентга келувчилар диққатига! Булунғурдан ўтаётганда картошка олувчилардан маҳсулот харид қилиб ўтирманг. Деярли бирга бир тарозидан уради!»

    Ушбу эълонга ёзилган изоҳлар эса барчамизни огоҳликка чақиради:

    Ҳуснуддин Норқобилов: + Шерободдан анор олманг! )))))

    Толиб Рахмат: Ёнимда тарози йўқ эди, бўлмаса билардим нима дейишни, уйга келиб тортиб ўтирибманда, кейинги сафар шу одамни топаман.

    Мансур Алимов: Бир марта «Фарҳод» бозорида гўшт олганимда “Элга хизмат” сотувчилари 3 кило гўшт ўрнига 2,3 беришибди. Тарозини харидорга кўринадиган жойини ўчириб қўйишибди, тортилган гўштни кўтариб кўрсам чўғи кам. Кейин нарироқдаги назорат тарозисига бориб ўлчадим, 700 грам кам чиқди, сўнг сотувчига қайтариб бервордим, пулимни чўз деб.

    Ёнимда бир харидор олаётган экан, булардан олманг, 3 килодан 700 грам уришди мендан, ҳаром, гуноҳдан қўрқмас экан булар дедим...
    Энг қизиғи шулардан айримлари жума кунлари ўзи алдаган жамоат билан намоз ўқийди.


    Мақсуд Жонихонов: Қолаверса, уларнинг картошкасини егандан кўра кесак қайнатиб ичган яхши.

    Шарифа Мадраҳимова: Тошкентдан Қўқонга келишда перевалда олмани шунақа сотишади. Қора челакни гўёки тўлдириб қўйишарди, аммо ичини қарасангиз олма ярмидан терилган бўларди. Санъат асари даражасида. Менга бу сирни бир ҳайдовчи айтганди. Кейин қарасам худди шундай экан. Шу-шу перевалдан олма олмай қўйганман.

    Чағали деган жойда патир бозори бор. Патирни 10-20 та олсангиз устига иккита ўзингиз танлаган яхши ва қиммат патирни қўйиб, тагига арзон, бемаза патирни тахлаб беришади...


    Хулоса шуки, бирники мингга, мингники туманга деган гап бежиз айтилмаган. Баъзан халқимиз, айниқса қишлоқларда кундалик эҳтиёжлари чироқ, газ, сув каби инсон ҳаётини енгиллаштирадиган омиллардан ҳам мосува деб ўйлайман. Заҳматкаш, меҳнаткаш халқимизнинг қайси гуноҳлари учун бу жазо... Кейин бу саволларнинг ечимини топгандек бўламан.

    Ижтимоий тармоқларда тунука идишга Тошкентнинг ҳавосини чет элликларга сотиш кашфиётини, ҳамюртларимиз кўмир брикетлари ўрнида кесакни сотиб олишгани ҳақидаги хабарлар ҳам анча муҳокамаларга сабаб бўлганди.

    Нимага пул учун ана шундай «шум кашфиёт»ларни ўйлаб топаверамиз. Ахир, шундан ортиқ шармандали кашфиётлар, ўғирликлар бўлиши мумкинми? Бирники мингга, мингники туманга... яъни юзсиз, талончи ҳамюртларимизнинг қилаётган гуноҳлари бошқаларга ҳам урмоқда...

    Хуллас, Булунғурдан картошка, Шерободдан анор, Чағалидан патир, перевалдан олма олманг, пулингизга куйиб қоласиз... Ҳа айтганча, буларни ҳам назорат қиладиганлар борми?

    Манба: Xabar.uz

    Фикрлар

    » » Катта йўлда... Булунғурдан картошка, Шерободдан анор, Чағалидан патир... олманг!