date
views 4 420

Самарқандда бир қиз катта тезликдаги аттракциондан йиқилди (видео)

Самарқандда бир қиз катта тезликдаги аттракциондан йиқилди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида содир бўлган ҳолат видеоси тарқалди. Ундаги тасвирларга кўра, катта тезликда айланувчи аттракционда учаётган бир қиз (ёки жувон) қурилма белбоғи ечилиб кетиши оқибатида ерга қулаган. У бетон юзага урилган ва бошидан жароҳат олган.

Kun.uz нашри маълумотига кўра, бу ҳодиса Самарқанд шаҳрининг темирйўл вокзали яқинидаги маданият ва истироҳат боғида (халқ тилида «Черний парк») рўй берган.

Ҳозирча мазкур ҳодиса юзасидан расмий хабар берилмади, жабрланувчининг саломатлиги бўйича ҳам маълумот йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда бир қиз катта тезликдаги аттракциондан йиқилди (видео)