Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда чоп этилган “35 000 сўмлик мажбурий билет” ва “Ўқитувчиларга сотилаётган мажбурий билет” номли мақолаларида келтирилган маълумотлар ўрганилди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Мазкур жараёнда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Қарши шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарияти, умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда концерт дастури ташкилотчилари шахсий манфаатларини кўзлаб педагог-ходимларни мажбурий равишда концертга жалб қилганликлари аниқланди.
Жумладан, Қарши шаҳри ХТБ тасарруфидаги 23-сонли умумтаълим мактаби директори в.в.б. Р.Н ва 19-сонли умумтаълим мактаби директори С.А 35 000 сўмлик ҳар бир чипта сотувидан 5000 сўмдан ўзларига қолиши борасида концерт ташкилотчиси билан ўзаро келишган. Сўнгра 100 дона концерт чиптасини ўқитувчиларга мажбуран сотишган.
Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимларининг аралашувидан сўнг мактаб директорлари шу кунгача ўқитувчиларга сотилган концерт чипталари пулларини қайтариб беришган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан Қарши шаҳар ХТБ мудири ўринбосари Р.Жга ҳайфсан интизомий жазо чораси берилди. 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори в.в.б. Р.Н эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 19-умумтаълим мактаби директори С.А. жорий йилнинг 8 майидан буён соғлиғи яхши эмаслиги туфайли даволанаётгани боис унга нисбатан интизомий жазо чораси кўриш кейинга қолдирилган.
Ҳозирда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.У. ва Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири Б.Э.га интизомий жазо бериш масаласи кўрилмоқда.
“Ҳурматли педагоглар! Сиз фаолият юритаётган таълим муассасасида ҳам шу каби ҳолатлар юзага келса, Халқ таълими вазирлигининг “Устоз овози” виртуал инспектор тизимининг телеграм боти ёки +99899 988 10 06 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади вазирлик хабарида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди